Ана холос! 124 йил аввал бўлиб ўтган Париж Олимпиадасининг натижалари қайта кўриб чиқилди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Париждаги 1900 йилги Олимпия ўйинлари доирасида бўлиб ўтган 25 километрлик велопойга протоколи тафсилотларини қайта кўриб чиқди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.

Бу қарор Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтаётган ХОҚ ижроия қўмитаси йиғилишининг иккинчи кунида қабул қилинди.

Велопойгада Ллойд Гильдебранд қўлга киритган кумуш медаль Буюк Британияга эмас, Францияга берилди. ХОҚ хулосасига кўра, Гильдебранд Британия фуқароси бўлса-да, у Францияда туғилиб ўсган ва 1900 йилда Париждаги Олимпия ўйинларидан олдин ва кейин француз клубида ўйнаган.

Қайд этиш лозимки, Франция терма жамоаси 1900 йилги ўйинларда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган. Велопойга натижалари қайта кўриб чиқилгандан сўнг Франция терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 103 тага етди (27 олтин, 39 кумуш ва 37 бронза). Британия терма жамоаси эса 15 та олтин, 7 та кумуш ва 9 та бронза медали билан Париж Олимпиадасида умумжама ҳисобида учинчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!