Ана холос! Агуэро ёш болага ўринбосар бўлади

Эркин агент сифатида “Барселона”га кўчиб ўтган Серхио Агуэро янги жамоасида асосий таркиб ўйинчиси бўлмайди.

Рональд Куман бошчилигидаги мураббийлар штаби “Манчестер Сити” таркибида энг кўп гол урган машҳур ҳужумчини “Барса”нинг ёш футболчиси Ансу Фатига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумотларга қараганда, бу масала трансфер бўйича музокара вақтида ҳам муҳокама қилинган ва Агуэронинг ўзи бу шартга розилигини билдирган.

18 ёшли Ансу Фати 2019 йилда “Барселона”да порлай бошлади. Бироқ, ўтган йилнинг ноябрь ойида оғир жароҳат олиб, ҳалигача майдонга қайтгани йўқ. Янги мавсумда ёш футболчи асосий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Каталонияда Ансу Фати яқин келажакда Лионель Месси ўрнига клубнинг ҳақиқий етакчисига айланишини кутишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!