Ана холос! "Аль-Қоида" собиқ раҳбарининг оиласи "Юнайтед"нинг ҳамкорими?

Жорий мавсум Чемпионшипни иккинчи ўринда якунлаган "Шеффилд Юнайтед" кейинги мавсумдан АПЛда ўз кучини кўрсатади.

Independent нашрининг хабар беришича, клуб "Аль-Қоида" собиқ раҳбари Усама бен Ладеннинг оиласи томонидан берилган 3 миллион фунтни кредит сифатида олган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, хозирда Лондон Олий судида, клубни тўлиқ назорат қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш борасида Кевин Маккейб ва Саудия Арабистони подшоҳлиги шахзодаси Абдулла бин Мосаад бин Абдулазиз Аль-Сауд ўртасида суд ишлари олиб борилмоқда. Ушбу факт Лондон Олий суди томонидан кўриб чиқилаётган вақтда ошкор бўлган.

"Юнайтед" раҳбарияти маблағлар қаердан келаётганидан хабарлар бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!