Ана холос! Алекс Перейра жангдан олдин 20 соат ичида 12 кг вазн тўплади

  • 30 июнь, 11:34
  • 0
  • MMA

Хабар берганимиздек, бугун тонгда Лас-Вегасда UFC 303 турнири бўлиб ўтди. Асосий жанг ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги (-93 кг) чемпион бразилиялик Алекс Перейра ва чехиялик машҳур жангчи Жири Прохазка ўртасида бўлиб ўтди.

Вазни 92,75 кг бўлган Перейра жангдан олдин 20 соат ичида 12 килограмм вазн тўплагани маълум қилди. Ҳозир унинг вазни 104,4 кг.

Вазн ўлчаш маросимида эса Прохазка 92,75 кг натижа кўрсатди.

Якунда Алекс Перейра 2-раунддаёқ Иржи Прохазка устидан техник нокаут билан ғалаба қозонди ва ярим ўрта вазнда ўз чемпионлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!