Ана холос! АПЛ аутсайдери "Лестер"ни янчиб ташлади

АПЛ 35-тури доирасида "Борнмут" ўз майдонида "Лестер"ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб учрашувнинг 23-дақиқасида Жейми Варди меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи таймда Станислас пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Кейинроқ Соланке дубль соҳиби бўлди ва Эванс автогол гол муаллифи бўлди.

Ўйиннинг 70-дақиқасида Чағлар Суюнчжу қизил карточка билан жазоланди.

Шу тариқа "тулкилар" кечаги "Челси"нинг мағлубиятидан сўнг учинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди. "Борнмут" эса "Астон Вилла"ни қувиб ўтиб 31 очко билан 17-поғонага жойлашди.

Кейинги турда "Лестер" "Шеффилд" билан, "Борнмут" эса "Манчестер Сити" билан баҳс олиб боради.

"Борнмут" – "Лестер" 4:1

12 июль, 23.00, «Дин Корт»

"Борнмут" – Рэмсдейл, Келли, Стэйси, Аке (Кук, 40), Рико, Гослинг (Биллинг, 46), Брукс (Кук, 81), Лерма, Данджума (Станислас, 46), Уилсон (Серридж, 90), Соланке.

"Лестер" – Шмейхель, Сеюнджю, Эванс, Фукс, Джастин, Тилеманс, Олбрайтон (Беннетт, 16), Ндиди, Перес (Барнс, 71), Ихеаначо (Прат, 46), Варди.

Голлар: 0:1 – 23 Варди, 1:1 – 66, пенальти Станислас, 2:1 – 67 Соланке, 3:1 – 83, автогол Эванс, 4:1 – 87 Соланке.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!