Ана холос! Аргентина етакчиси терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи
Аргентиналик футболчи Анхель Ди Мария терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Кеча "альбиселесте" Венесуэлани 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 70-дақиқада майдонга тушган ПСЖ хавбеки гол урди ҳамда битта голга ассистентлик қилди.
"Менга бўлган чексиз ҳурматингиз учун раҳмат айтмоқчиман. Бу жамоа билан эришган барча ютуқларимни орзу қилардим. Менимча, бу Аргентина либосидаги сўнгги ўйиним.
Ҳеч нарса демайман. Шунчаки, ҳаммаси учун раҳмат, раҳмат ва яна раҳмат. Керак бўлса, минг марта раҳмат айтаман.
Футболчиларни ажойиб учрашув билан табриклайман. Ҳамма мукаммал ўйнади. Олға Аргентина!", - деб ёзди 34 ёшли футболчи ўз инстаграм саҳифасида.
Фикрлар