Ана холос! "Атлетико" Гризманнинг "Барселона"да ўйнашини таъқиқлатмоқчи

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас "Атлетико" Мадрид раҳбарияти ташкилотдан Антуан Гризманнни "Барселона"га трансферини рўйхатдан ўтказмасликни сўраган.

“Атлетико” бизга хат юборди. Унда Гризманнинг трансферини расмийлаштириш қонуний эканлиги шубҳа остига олинган”, - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Гризманни 120 миллион евро эвазига сотиб олишди. Қайд этиш лозимки, франциялик футболчининг “матрасчилар” билан тузган амалдаги шартномасида айнан мана шунча товон пули белгилаб қўйилган эди. Бироқ, “Атлетико” раҳбарияти “Барселона”ни Гризманн билан унинг товон пули 200 миллион евро бўлиб турган пайтда келишиб олганликда айбламоқда ва улардан яна қўшимча 80 млн евро талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!