Ана холос! "Атлетико" тарихидаги энг қиммат футболчи яна собиқ жамоасига қайтмоқчи
"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Жоау Фелиш ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган "Бенфика"га қайтмоқчилигини айтиб ўтди.
“Бенфика”да нақадар бахтли бўлганимни энди тушуняпман. Мен қачондир у ерга қайтишимга ва жамоага фойда келтиришимга умид қиламан”, - дейди 20 ёшли португалиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” Фелишни ўтган ёзги трансферлар даврида “Бенфика”дан 126 млн евро эвазига сотиб олган ва бу “матрасчилар” тарихидаги энг қиммат трансферга айланган эди.
Маълумот учун, Фелиш жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар