Ана холос! "Атлетико" юлдузи узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин

"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Жоао Фелиш узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

Eurosport тарқатган хабарга кўра, португалиялик футбол юлдузи учрашув ҳакамини ҳақорат қилгани учун 4 тадан 12 тагача ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ла Лига доирасида "Атлетик"га қарши ўйинида (0:0) Фелиш бир дақиқада иккита сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди. Биринчиси қўполлик учун, иккинчиси бош ҳакам Хесус Гил Мансанога айтилган "Сен ақлдан оздинг" деган сўзлар учун.

Фелиш жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 3 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!