Ана холос! "Аякс" яна де Лигтни ортга қайтармоқчи

Амстердамнинг "Аякс" клуби ярим йил олдан "Ювентус"га сотиб юборган ҳимоячиси Маттейсу де Лигтни яна ортга қайтариш истагини билдира бошлади. Бу ҳақда VTBL нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Голландия гранди 20 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи. Де Лигт ҳам Евро-2020 олдидан мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Аякс”га қайтишга тайёр.

Маълумот учун, “Ювентус” де Лигтни ўтган ёз айнан “Аякс”дан 85,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!