Ана холос: “Барса” Чемпионлар лигаси бош соврини учун курашмайди

“Барселона” спорт директори Деку Европа Чемпионлар лигаси олдидан жамоага ғолиб чиқиш вазифаси қўйилмаганини айтди.

- Хави Эрнандес қандай босим остида эканини яхши тушуниб турибди. Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш вазифаси қўйилмаган. Лекин жамоа рақобатбардошлигини кўрсатиши талаб қилинади.

Биз жамоа бошқалар билан рақобатлашиши учун етарли даражада ресурслар билан таъминлай олишимиз керак.

Биз ҳар доим Чемпионлар лигасида ўйнаш ва уни ютишни истаймиз. Хавининг шартномасида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни талаб қиладиган банд йўқ, - деди Деку.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!