Ана холос! “Барса” Ла Лигадан четлатилиши мумкин
“Барселона” ҳакамларни сотиб олишда гумон қилинаётгани ҳақида харбарлар тарқалган эди. Bolavip нашри бу айблов исботланса, клубни қандай санкциялар кутаётганини маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, иш “Барселона”ни Ла Лигадан четлатишгача бориши мумкин экан.
Гап шундаки, “Барселона” Испания Қироллиги футбол федерация ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрега пул бериб келганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Каталония клуби 2016-2018 йиллар давомида ушбу амалдорга тегишли DASNIL 95 компаниясига 1,4 миллион евро тўлаб берган.
Яқинда Италияда “Ювентус” молиявий фирибгарликларга қўл ургани учун жамоа ҳисобидан 15 очко олиб ташланди. 2006 йилда эса, Турин клуби В Серияга тушириб юборилган эди.
Фикрлар