Ана холос! "Барселона" Гризманнинг трансфери бўйича айбдор деб топилса, 300 евро жарима тўлайди

Испания суди ҳамон Антуан Гризманнинг “Барселона”га қилинган трансфер ишини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Атлетико” каталонияликларни Гризманн билан аввалроқ, яъни товон пули 200 млн евро эканлиги пайтида келишиб олганликда айбламоқда.

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра агар ушбу айблов тўғри бўлиб чиқса, “Барселона” 300 евро жарима тўлайди ва 1 та ўйинни мухлисларсиз ўтказади.

Маълумот учун, Гризманн “Барселона”га жорий ёзги трансферлар даврида 120 млн евро эвазига кўчиб ўтди. У ҳозирча Ла Лигада 4та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!