Ана холос!
Ads

Сўнгги икки мавсумдан буён “Бавария”да ижара асосида тўп суриб келаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес кутилмаганда “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, каталонияликлар колумбиялик футболчи борасида “қироллик клуби” билан музокаралар ўтказишни исташмаяпти. Агарда немис гранди мавсум якунлангач “Реал”дан унинг трансферини тўлиқ сотиб олса, ўшанда “Бавария” билан музокаралар ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар ижара муддати якунига етгач Хамесни 42 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эгалар.

Бундан аввалроқ Хамес Родригесга "Манчестер Юнайтед", "Милан" ва "Ювентус"дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, унинг ўзи яна "Реал"га қайтмоқчи.