Ана холос! “Барселона”нинг икки етакчиси Неймарнинг ортга қайтишига қарши
Ads

Ўтган ёз 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган ҳужумчи Неймарнинг яна Ла Лигага қайтиш истаги пайдо бўлгани ҳақида сўнгги пайтларда ОАВларда қатор хабарлар тарқалди.

Бироқ, испан нашрларининг ёзишича “Барселона”нинг барча футболчилари ҳам бирдек Неймарнинг ортга қайтишига ҳайриҳох эмас. Масалан Жерар Пике, Луис Суарес ва Лионель Месси бразилиялик футболчининг жамоага қайтишини истаётган бўлса, Андрес Иньеста ҳамда Серхио Бускетслар клуб раҳбарияти ўтган мавсум аввалида ПСЖга ўтиб жамоани оғир аҳволга солиб қўйган футболчи учун катта маблағ сарф этишлари ноўрин деган фикрда.

Эслатиб ўтамиз, Неймарга шунингдек Мадриднинг “Реал” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.