Ана холос! "Бавария" Левандовскидан воз кечмоқчи. Сабаб нима?

  • 15 декабрь, 2021, 14:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандни қўлга киритиш учун польшалик тўпурари Роберт Левандовскини сотиши мумкин.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда, “Бавария” Левандовскини 60 миллион еврога сотишга тайёр, Холанднинг трансфери эса 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ норвегияликнинг трансферида агент Мино Райоланинг ҳужумчи учун комиссия ва маош борасидаги талаблари муаммо туғдириши мумкин.

33 ёшли Левандовски жорий мавсум 24 ўйинда ўтказиб, 29 гол урди. 21 ёшли Холанд эса 14 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 17 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!