Ана холос!
Ads

Туркиянинг “Бешиктош” клуби ўз мухлисларидан УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Монако”га қарши баҳсга бормасликларини сўради.

Бунинг асосий сабаби Туркия томони яна тартибсизликлар содир этилишидан чўчимоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, ўтган мавсум Европа лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган “Лион” ҳамда “Бешиктош” жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳам ҳар иккала клуб мухлислари иштирокида катта тартибсизликлар келиб чиққан эди. Бунинг ортидан эса УЕФА ҳар иккала жамоага катта миқдорда жарима солиш билан бирга, уларга икки йиллик синов муддати ҳам белгилаган. Агар ушбу жамоаларда белгиланган муддат ичида ана шунда ҳолатлар кузатилса, у ҳолда улар еврокубоклардан дисквалификация қилинишади.

Минбар

Барча блоглар