Ана холос!

"Боруссия" Дортмунд мураббийлар штаби 15 ёшли футболчи Юссуф Мукокони УЕФА Чемпионлар лигаси қайдномасига киритди.

Мукоко “Боруссия”нинг U-17 жамоаси сафида 12 ёшидан тўп сурган. 14 ёшида эса, уни U-19 жамоасига олиб ўтишди. У жорий мавсум ёшлар лигасида 2 та ўйинда 1 та хет-трик қайд этди.

Мукоко “Боруссия” Дортмунднинг асосий жамоасида Бундеслигада 20 ноябрдан сўнг, яъни 16 ёшга тўлганидан кейин майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар