Ана холос! Британияликлар Беларусь чемпионати учрашувлари учун "виртуал билет"ларни сотиб ола бошлашди
Ушбу ғоя ташкилотчиларидан бири Вини Игл бу борадаги ишлар қандай олиб бораётгани ҳақида маълумот берди:
"Футбол соғинчини бироз бўлса-да босиш учун кўп ишларни қилиб кўрмоқдамиз. "Динамо" Брестнинг чоршанба кунги кубок ўйинидан сўнг клуб вакили Виталий исмли одам билан "Фейсбук" орқали боғландим. Мен ундан онлайн билетлар савдосини йўлга қўйишни сўрадим. Ҳозирча 50 тача одамлар 20 фунт-стерлингдан тўлашди. Бу пулларнинг бир қисми футболка учун сарфланади. Мен бошимнинг суратини унга юбордим. У эса менинг суратимни стадион ўриндиғига маникен сифатида ўтқазиб, "Арсенал" футболкасини кийгизиб қўйди. Энди мен Беларусь премьер-лигасини майдондан кузатиб боряпман.
Албатта, буларнинг бари кайфиятни кўтариш учун. Жамғарилган пуллар коронавирусга қарши курашга сафарбар қилинмоқда. Бу ҳам ўзига хос хайрия.
Очиғини айтганда, Беларусь чемпионати ўйинларини кўриш "Арсенал"нинг ҳозирги баҳсларини кузатишдан завқлироқ. Севимли жамоамиз бизни анча ҳафа қилиб қўйганди". - дейди Британия ахборот технологиялари бошқармаси вакили.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь премьер-лигаси Европада давом этаётган сўнгги миллий чемпионат ҳисобланади.
Фикрлар