Ана холос! Бугун Ўзбекистон МТЖга Катанец эмас, бошқа инсон мураббийлик қилади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nations Cup-2023" турнири гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Туркманистонга қарши майдонга тушади.

ЎФА матбуот хизмати ушбу ўйин олдидан қуйидагича баёнот берди: "Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан юзага келган муаммолар сабабли “CAFA Nations Cup-2023” турнирининг Туркманистонга қарши учрашувда қатнаша олмайди. Бугунги ўйинда жамоамизни ёрдамчи мураббий Алеш Чеҳ бошқариб боради".

Маълумот учун, дастлабки турда Катанец бошчилигидаги "оқ бўрилар" Уммон устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!