Ана холос! Бугунги “Водий дербиси”да 4 йил олдин “Навбаҳор”да ўйнаган Лупашко ҳакамлик қилади

 

Хабарингиз бор, бугун олий лига-2017 3-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтади. Унда Наманганда мухлислар “Водий дербиси” гувоҳи бўлишади.

17:00да старт оладиган “Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашувига бўлган қизиқиш жуда юқори. Баҳс бошланишидан бир соат олдин аксарият ишқибозлар стадионда ўз ўрниларига жойлашиб олишди.

Биз эса ўйин олдидан қизиқ бир фактни сизларга тақдим қиламиз. Бугунги беллашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Захира ҳаками эса Александр Лупашко. Шуни айтиб ўтиш ўринлики,  Лупашко 2013 йилги мавсумда "Навбаҳор" сафида тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!