Ана холос! “Челси” Кай Хаверцдан воз кечди

“Байер” раҳбарияти “Челси” жиддий қизиқиш билдираётган Кай Хаверцнинг траснфер суммасини 100 миллион евро қилиб белгилаганидан кейин, лондонликлар 21 ёшли футболчини бу нархга сотиб олишдан бош тортди.

“Челси” истеъдодли плеймейкер учун 65 миллион евро ва турли бонуслар таклиф қилган эди. Аммо “доришунослар” бунга кўнмади.

Энди Роман Абрамович жамоаси плеймейкер вазифасини бажариш учун Филиппе Коутиньони олиб келишни режалаштирмоқда. “Барселона”ни қабул қилиб олиши кутилаётган Рональд Куман бундан буён ҳам бразилиялик ярим ҳимоячига эҳтиёж бўлмаслигини маълум қилган.

Лондонликлар вақтни бой бермаслик учун каталонияликлар билан музокарани бошлаб юборди. “Челси” Коутиньонинг маоши баландлигини инобатга олиб, бу трансферни 60 миллион еврога баҳоламоқда.

“Байер” қўйган нарх “Челси”ни “нокаут” қилди

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!