Ана холос: “Челси” юлдузини жамоадан четлатди, уни умуман клубдан йўқотишмоқчи
“Челси” тарбияланувчиси Конор Галлахер ноқулай аҳволга тушиб қолди. Клуб раҳбарияти 24 ёшли ҳужумкор футболчига машғулотларга келишини таъқиқлади.
Журналист Том Барклайнинг маълумот беришича, Конор Галлахер клуб раҳбариятига узоқ муддатли янги шартнома тузишга очиқлигини билдирган. Бунга жавобан унга агар 5 августга белгиланган машғулотларга келса, жамоага қўшила олмаслигини уқтиришган.
“Челси” молиявий фэйр-плейни таъминлаш учун айрим ўйинчиларини сотиб юборишга мажбур. Айниқса, клуб тарбияланувчилари трансфер қилинса, бу клуб ғазнасига соф даромад бўлади ва вазият сезиларда даражада яхшилашади.
Клуб хўжайинлари сотиб юбориладиган ўйинчилар рўйхатига Галлахерни ҳам қўшган. Айни пайтда “Атлетико” ҳужумкор ўйинчи бўйича музокараларни ижобий якунлаш арафасида турибди. Мадридликлар 24 ёшли футболчи учун “аристократлар”га 30 миллион евро тайёрлаб қўйганини билдирган.
Агар Галлахернинг лондонликлар билан шартномаси якунланишига бир йил қолганини инобатга олсак, 30 миллион евро жуда яхши сумма.
Фикрлар