Ана холос! Чемпионлар лигаси қуръаси қайта ўтказилиши мумкин

Бир неча дақиқалар олдин ФИФА қароргоҳида Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, "Атлетико" қуръа маросимидаги хато бўйича УЕФА билан музокара олиб бормоқда. Гап шундаки, гуруҳ босқичида тўқнаш келган "Вильярреал" ва МЮ нимчорак финалда ўйнамаслиги керак. Испан клубининг саватида эса, "Манчестер Юнайтед" бўлган. Худди шундай ҳолат "Атлетико" ва "Ливерпуль" ўртасида ҳам кузатилган. 

Шунингдек, МЮ "Атлетико"га қарши тушиши мумкин бўлган жамоалар саватчасида бўлмаган. Ва ушбу хато "Ливерпуль" ва "Вильярреал" билан ҳам рўй берган.

Катта эҳтимол билан, қуръа ташлаш маросими қайта ўтказилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
13/12/2021 17:45
Qachon bularkan paftor