Ана холос! Чемпионлик ҳам Куманни истеъфодан қутқара олмайди

“Барселона” бош мурабийи Рональд Куман мавсум якунланиши билан истеъфога чиқарилади.

Гарчи яқинда клуб президенти Жоан Лапорта нидерландиялик мутахассис билан суҳбатлашганидан кейин унинг шартномаси якунлангунча ишлашини таъкидлаган бўлса-да, директорлар кенгашининг бир неча аъзолари бунга қарши чиқмоқда. Каталония клуби раҳбариятининг катта қисми Куман узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳа талабларига жавоб бермайди,  деб ҳисоблайди.

Шу боис, “Барселона” мавсум якунида чемпионлик унвонини қўлга киритган тақдирда ҳам клуб хўжайинлари унинг ўрнига бошқа мутахассисни таклиф қилади.

Куманнинг “Барселона” билан шартномаси 2022 йилгача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!