Ана холос: Дана Уайт ва Эдди Хирн можароси авжига чиқмоқда
Аввалроқ, UFC раҳбари Дана Уайт "Matchroom Boxing" бош директори Эдди Хирн отаси учун ишлашини ва жамоасидан фарқли ўлароқ, боксни ривожлантириш бўйича ўз қарашларига эга эмаслигини айтган эди.
Хирн эса "Zuffa Boxing" лойиҳаси ишга туширилгандан кейин, промоутерлар ўртасидаги кескинлашиб бораётган можаро фонида UFC президентига қаттиқ жавоб қайтарди.
"Дананинг сўзларидан ҳайратда қолдим. Ростини айтсам, одатда, у асабийлашганда ва хафа бўлганда шундай гапларни айтади. Ҳа, мен отамга ишлайман. Лекин Уайт ҳам кўп йиллар давомида "оталари" ака-ука Фертитталарга ишлаган эди-ку?! Энди эса унинг янги "отаси" бор — Турки Ал Ал-Шайх. Дана Уайт Турки Аль аш-Шейхга хизмат қилади. У компания ходими", – дея Хирннинг сўзларини келтирди "Mirror" нашри.
Фикрлар