Ана холос! Дунёнинг энг совриндор футболчиси жинсий зўравонликда гумон қилинмоқда

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес жинсий зўравонликда гумон қилинмоқда.

Бир аёл Каталония полициясига Барселонадаги Туcет кўчасидаги Саттон клубида 39 ёшли футболчи томонидан зўравонликка учраганини айтди.

ABC нашрига кўра, жабрланувчи содир бўлган воқеа ҳақида гапирганда, гумон қилинаётган Алвес аллақачон бинони тарк этган. Футболчининг яқинлари эса жинсий зўравонлик фактларини рад этишмоқда. Улар Алвес ҳақиқатда мазкур муассасада бўлганига қарамай, бу маълумот ёлғон эканини таъкидламоқда.

Каталония полицияси тунги клубда жинсий тажовуз содир этилгани ҳақидаги хабарлардан кейин тергов бошлади. Жабрланувчи Барселонадаги шифохонада тиббий кўрикдан ўтказилди ва полиция ундан кўрсатма олди.

Воқеа 30 декабрь куни эрта тонгда содир бўлган. Қатардаги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси сафида тўп сурган Алвес янги йил арафасида Барселонага келган.

Маълумот учун, Дани Алвес фаолияти давомида “Севилья”, “Барселона”, “Ювентус”, ПСЖ ва “Сан-Паулу” клубларида тўп сурган. У 2022 йилда Мексиканинг Пумас клуби билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!