Ана холос! Элдор Шомуродов оёғини синдириб олди!
Эртага Италия А Серияси 16-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур турда легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Кальяри" сафарда "Наполи" билан ўйнайди. Ушбу учрашув учун сардинияликларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Шомуродов эса рўйхатда йўқ.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, футболчимиз ўнг оёғининг бармоғини синдириб олган.
"Футболчи Элдор Шомуродов машғулот пайтида олган жароҳатидан сўнг, бугун эрталаб текширувдан ўтди. Натижада унинг ўнг ооёқнинг товон қисми суяги синганлиги аниқланди. Тез орада унинг аҳволи қайта баҳоланади", - дейилади хабарда.
Фикрлар