Ана холос! Эндигина 27 ёшга кирган дарвозабон Никита Рибкин фаолиятини якунлади
Сўнгги мавсумни “Андижон” клубида ўтказган иқтидорли дарвозабон Никита Рибкин катта футбол билан хайрлашди.
У ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. Рибкин шу ўринда фаолияти давомида у билан бирга ўйнаган жамоадошларига, мураббийларига, шифокорлар ва футболда у билан бирга ишлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдирган. Аммо, нега энди кучга тўлган пайтида бундай қарорга келганини очиқламаган.
Маълумот учун, эндигина 27 ёшни қарши олган Рибкин фаолияти давомида “Пахтакор”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” каби жамоаларда ўйнаган.
Фикрлар