Ана холос! ФИФА президенти

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлига 20-тури доирасида Бекободда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштирди. "Шерлар" Бекободдаги ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг 12 карра чемпионларига айланишди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон футбол ассоциациясига мактуб йўллаб, "Пахтакор" клубини мамлакат чемпионати олтин медалларига эга чиққани билан табриклади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

- "Пахтакор" клуби 2015 йилдан буён илк марта яна Ўзбекистон чемпионлигини тантана қилди. Ушбу ютуқ клубнинг аҳил ва мехнаткаш жамоаси, мураббийлар штаби ҳамда футболчиларининг улкан машаққати маҳсулидир. Мазкур муваффақият билан "Пахтакор" клубининг барча вакиллари ҳамда ишқибозларини муборакбод этаман, - дея ўз тилакларини йўллади ФИФА президенти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
01/10/2019 09:05
Админжонлар бу ерда "АНА ХОЛО...ОС" сузи сал ортикча эмасми.
Бу дунё буйича уз мамлакатлари чемпионларига ФИФА томонидан жунатиладиган оддий "шаблон" табрик хатику. Дунё буйича жунатиладиган хат айнан бизнинг чемпионимизга хам жунатилишини сал оддийрок кабул килишимиз керак эмасми ?
&
Hasan fanat pahtakor
02/10/2019 16:07
Adminlar ham antipahtakorku bunaqa narsani biz bilamiz bula qattan bilsin bittasi ana holos dib ovutsa bittasi sudyalar chempion qildi dib oʻzini ovutadi nichevo pahtakor No1
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
30/09/2019 22:43
Браво!!
Пахтакор булдозер,Пахтакор киллер,
Пахтакор рақибларни янчар филдур!!

ОЧЛни кейинги мавсум титратворамиз.
&
Muhammad2002
30/09/2019 22:52
Agar osha fifa prizdenti paxtakori qip qizil sudya la bilan yutishini bilsa edi ex afsus bilmaydi