Ана холос! Франция терма жамоаси футболчилари Мбаппенинг сардорлигини қабул қилмади
Килиан Мбаппени Франция терма жамоаси сардори қилиш қарорини жамоанинг ҳамма ўйинчилари ҳам қабул қилмаган.
"Le Parisien" нашрининг хабар беришича, терма жамоанинг тажрибали ўйинчилари Тео Эрнандес ва Оливье Жиру, шунингдек, кечаги Ирландияга қарши ўйинда ягона гол муаллифи Бенжамин Павар ҳам сардорлик боғичини Антуан Гризманн тақиши керак, деб ҳисобламоқда.
Аммо Мбаппе номзодини янги авлод вакиллари Камавинга ва Маркус Тюрам кабилар илгари сурмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан кейин "уч ранглилар" сардори Уго Льорис терма жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.
Фикрлар