Ана холос! Франциянинг икки футболчиси финал олдидан шамоллаб қолди
Франция терма жамоасининг икки футболчиси жаҳон чемпионати финали олдидан шамоллаб қолди.
"RMC Sport нашри берган хабарга кўра, ушбу футболчилар - Рафаэль Варан ва Конате.
Вазият у қадар ҳам ёмон ҳисобланмаса ҳам Франция терма жамоаси штабидагилар уларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда.
Ҳафта бошида Упамекано ҳамда Рабьо ҳам шамоллаб қолганди. Шу туфайли, улар ярим финал учрашувида майдонга тушмади. Ҳозир уларнинг ҳолати анча яхши.
Шунингдек, Кингсли Коман ҳам машғулотларда иштирок этмади. У соғайган бўлса ҳам таваккал қилишни истамади.
Маълум бўлишича, Франция терма жамоаси ҳамон коронавирус учун тест синовларидан ўтмаган.
Фикрлар