Ана холос! Гризманн
Ads

"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн бундан буён мадридликлар машғулотларида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ агар 28 ёшли француз “матрасчилар” қароргоҳига бориб қўшилмаса, катта миқдорда жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Айтиш керакки, бунгача “Барселона” Гризманн билан шартнома имзолаганини 10 июль куни расман эълон қилиши кутилаётгани ҳақида ҳам хабар чоп этилган эди.