Ана холос! Гвардиола ЖЧ-2022 да ким ғолиб бўлишини аввалдан билган
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес “Манчестер Сити”даги устози Хосеп Гвардиоланинг ЖЧ-2022 бўйича қилган башорати ҳақида гапирди.
“Манчестер Сити”даги илк кунларимдан бирида Пеп, Родри ва португалиялик футболчилар жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши мумкин бўлган жамоаларни муҳокама қилишарди. Мен жим қолдим.
Улар Португалия, Франция ҳақида гапиришди. Пеп эса: "Биласизми, кимда энг яхши имконият бор?" Кейин эса менга ишора қилди”, - дейди 22 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Альварес мундиалнинг 7 та ўйинида рақиблар дарвозасига 4 та гол урди.
Фикрлар