Ана холос! Ҳоким "Ливерпуль"нинг чемпион бўлишига тўсқинлик қилмоқда

“Ливерпуль” клуби 30 йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛ шоҳсупасига кўтарилишга яқин турган бир пайтда шаҳар мэри Жо Андерсон бунга қаршилик қилмоқда.

Унинг фикрича, агар мавсум давом эттирилса, “Энфилд” атрофига минглаб одамлар йиғилади ва бутун шаҳар “қизиллар”нинг чемпионлигини нишонлаш учун кўчага чиқади. Бу эса карантин қоидаларини кескин бузилишига олиб келиши мумкин. Шу боис Жо мавсумнинг тикланишига қарши чиқмоқда.

Андерсон ўз сўзларига қўшимча қилар экан, бу каби ажойиб об-ҳавода аҳолининг тўпланишига қаршилик қилишга ҳатто полициянинг ҳам кучи етмай қолиши мумкин. У мухлислар ҳукумат томонидан ўрнатилган қатъий тартибларни бузишларидан чўчимоқда.

Ўз навбатида “Ливерпуль” шаҳар мэрини ушбу баёнотидан сўнг жиддий танқид остига олган. Мерсисайдликларнинг маълум қилишича улар фан-клуб етакчилари билан мухлисларнинг қоидаларга риоя қилишлари бўйича ўзаро келишиб олишган.

Юрген Клопп шогирдлари 29-турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган “Манчестер Сити”дан нақд 25 очкога илгарилаб кетишган ва агар мавсум давом эттирилмаса, улар муқаррар чемпионликдан маҳрум бўлишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!