Ана холос!
Ads

"Барселона" клуби ҳимоячиси Хуниор Фирпо УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Интер"га қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Фирпо машғулотлар пайтида жароҳат олган. Шифокорлар унинг ўнг оёқ мушаклари жароҳатланганини айтишмоқда.

Шу тариқа айни дамга келиб "Барселона"да бирорта ҳам соғлом чап қанот ҳимоячилари қолмади. Жорди Альба эса 17 сентябрдан буён ўйнамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» – «Интер» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.