Ана холос! Испания бош вазири Неймарни Мадридда кўришни хоҳламаяпти

Испания бош вазири Мариано Рахой ПСЖ хужумчиси Неймарни Мадриднинг “Реал” клуби таркибига кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ўз фикрини билдириб ўтди.

- “Реал” келажакда Мбаппени ўз сафига қўшиб олиши ҳақида ҳеч нима билмайман. Аммо Бэйл, Роналду ва Бензема энг зўр трансферлар бўлди деб ҳисоблайман. Уларнинг кўрсатаётган натижаларига қарамай уларга ишонаман.

Неймар ҳақида шуни айтишим мумкин, мен уни “Реал” таркибида кўришни истамайман, - дейди сиёсатчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!