Ана холос! Жаҳон чемпиони клубидан ҳайдалиши мумкин

"Астон Вилла" устози Унаи Эмери Эмилиано Мартинесни ўз жамоасида кўришни истамаяпти. 

"Football Insider" нашри берган хабарга кўра, Эмери ва Мартинес ўртасидаги келишмовчилик "Арсенал"да бошланган. Бундан ташқари, бирмингемликлар устози Аргентина ЖЧ-2022'да ғалаба қозонганидан сўнг дарвозабон қилган хатти-ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблади. 

Эмери уни жамоасида кўришни истамайди. Мураббий унинг ўрнига "Севилья" посбони Яссин Бунуни асосий даъвогар сифатида кўрмоқда. 

Қайд этиш лозим, аргентиналик кипернинг клуби билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!