Ана холос! Жоковични Австралиядан депорт қилишмоқчи

Теннис бўйича дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович "Australian Open"да иштирок этмайди.

"The Age" нашри хабарига кўра, унинг визаси бекор қилинган. Ҳукумат ундан мамлакатни тарк этишни талаб этмоқда. Боиси, Новак Австралияга кириш учун шарт бўлган вакцинани олмаган. Теннисчининг адвокатлари апелляция шикоятини берган.

Маълумот учун, 34 ёшли спортчи йилнинг дастлабки "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирининг амалдаги ғолиби саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!