Ана холос! Клопп “Ливерпуль”ни тарк этади

30 йиллик танаффусдан кейин “Ливерпуль”ни Англия чемпионига айлантирган Юрген Клопп жамоани тарк этмоқчи.

Маълумотларга қараганда, клуб раҳбарияти ҳам германиялик мутахассис ўрнига бошқа мураббий қидира бошлаган.

Айни пайтда “Ливерпуль” хўжайинлари ишсиз юрган Маурисио Почеттино ва “Лидс”ни муваффақиятли бошқараётган Марсело Бьелса номзодларини ўрганиб чиқмоқда. Почеттинога “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”дан ҳам қизиқиш бўляпти.

Юрген Клопп “Ливерпуль”ни 2015 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида ливерпулликлар мамлакат чемпионлигидан ташқари, Европа чемпионлар лигасининг бош совринини ҳам қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
26/10/2020 16:15
Яхши иш бумапти

Минбар

Барча блоглар