Ана холос! Клопп “Ливерпуль”ни тарк этади. Ўрнига номзод тайёр

“Ливерпуль” клуби раҳбарияти жамоа жорий мавсумда чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмагани ва яхши натижалар қайд этмаётгани боис, мавсум якунланиши билан бош мураббий Юрген Клоппни лавозимидан озод этмоқчи.

Манбаларнинг таъкидлашича, клубга эга қилувчи Fenway Sport Group хўжайинлари германиялик мутахассис ўрнига “Севилья”ни бошқараётган Хулен Лопетегини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Лопетеги Испания терма жамоаси ва “Реал”даги муваффақиятсизликларидан кейин ўз мавқеини тиклаб олди. Шу боис, “Ливерпуль” хўжайинлари испаниялик мураббийни олиб келиш учун “Севилья”га компенсация тўлашга ҳам тайёр.

Клоппнинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача имзоланган. Агар у ишдан олинадиган бўлса, клуб хўжайинлари шартномани бекор қилгани учун германиялик мураббийга ҳам компенсация тўлаши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)