Ана холос! Конте
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетегининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган яна бир номзод пайдо бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Унга кўра ёзда “Челси”дан истеъфога чиқарилган ва айни дамда ишсиз юрган италиялик мутахассис Антонио Конте “қироллик клуби”нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди.

Бундан ташқари ушбу лавозимга мадридликларнинг иккинчи жамоаси ҳисобланган “Реал Мадрид Кастилья” бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Сантьяго Соларининг номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда.