Ана холос! "Лестер" бу мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган футболчи билан узоқ йиллик шартнома имзолади
"Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофана клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди.
Тулкилар расмий сайти берган хабарга кўра, 21 ёшли франциялик футболчининг янги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Фофана “Лестер”га 2020 йилнинг октябрида кўчиб ўтган эди. У ортда қолган вақт ичида 38 ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Фофана жароҳати туфайли охирги марта 2021 йилнинг ёзида майдонга тушган эди.
Фикрлар