Ана холос: Либериялик аёл “Барса” юлдузининг онаси эканини даъво қилмоқда

“Барселона” футболчиси Франк Кесси ғалати аҳволга тушиб қолди. Либериялик Нэнси исмли аёл футболчининг онаси эканини даъво қилмоқда.

Gist Station нашрининг ёзишича, бу аёл икки нафар ўғил туққан. Болаларнинг отаси Кот Д'ивуардан келган эркак бўлган. Нэнсининг айтишича, ота фарзандларини ўз юртида ўқитиш баҳонасида Кот Д'ивуарга олиб кетган. Кейинчалик Нэнси билан бутунлай алоқани узган.

Манбанинг таъкидлашича, Кесси “Барселона” раҳбариятидан Парижга бориб келиш учун рухсат олгани бежиз эмас. У Франция пойтахтида оиласи вакиллари билан учрашиб, шахсий масалаларни муҳокама қилган.

Хусусан, гап Нэнси хонимга бориб тақалган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Jafar Abdullayev
13/05/2023 08:12
Rasmda Umtiti Kessi emas sal etiborli bolilar