Ана холос! "Лион" барчасини инкор этди

  • 15 сентября, 2020, 23:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лион" голландиялик ҳужумчи Мемфис Депайнинг трансфери бўйича "Барселона"дан ҳеч қандай таклиф олмаган. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Бундан аввалроқ эса, 26 ёшли футболчининг каталонияликлар сафига ўтиши бўйича музокаралар деярли якунланиш арафасида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лекин қоидага кўра, “Барса” Депайни сотиб олиш учун аввал Артуро Видаль ва Луис Суаресни сотиши керак.

Мемфис Депай 2017 йили "Манчестер Юнайтед"дан "Лион"га кўчиб ўтганди. Айни дамда “Барселона”ни унинг терма жамоадаги устози Рональд Куман бошқармоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию