Ана холос: Мағлубиятга ўзбек легионерлари ўйиндан олингани сабаб!

Фаолиятини Қозоғистонда давом эттиришга қарор қилган легионерларимиз – Жасурбек Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров мавсумни расман соврин билан бошлаши мумкин эди.

Улар ўйнаётган “Ордабаси” мамлакат чемпиони сифатида кубок соҳиби “Тобол” билан Қозоғистон Суперкубоги учун бўлган баҳсида куч синашди.

65db4d1246849

Туркиянинг Анталья шаҳри мезбонлик қилган ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди, пенальтилар сериясида эса, “Тобол”нинг омади чопиб, Суперкубок соҳибига айланди.

Ушбу баҳсда Умаров ва Яхшибоев илк дақиқалардан ҳаракат қилди ва ҳар иккиси 67-дақиқада захирага олинди.

Беллашувни таҳлил қилган қозоқ футболи фахрийси Булат Есмагамбетов чимкентликларнинг ғалаба қозона олмаганига айнан ўзбек футболчиларининг майдонга олингани сабаб қилиб кўрсатди.

- Бу учрашувда “Ордабаси” бош мураббийи Александр Седнев икки ўзбек ҳужумчисини ўйиндан олгани мен учун ўйин тақдирига таъсир қилган муҳим нуқта бўлди. Бу йигитлар биринчи бўлимда жуда яхши ўйнаган эди, улар бир бирини ўзаро тушунган ҳолда ҳаракат қилди.

Айниқса, Жасурбек Яхшибоев фаоллик кўрсатди, жарима ва бурчак зарбалари ишлади. У тўпни яхши ушлаб туриш орқали жамоадошларига устунликни таъминлаб турганди.

Мен улар нега захирага олинганини тушунмадим.  Уларнинг ўрнига майдонга тушган Всеволод Садовский ва Еркебулан Тунгишбаев, афсуски, ҳеч нарса кўрсата олгани йўқ, аксинча, жамоани заифлаштириб қўйди.

“Тобол” таркибида захирадан майдонга тушган Еркин Тапалов ва Годберг Купер дарров фаоллик кўрсатди, - деди Булат Есмагамбетов.

Эслатиб ўтамиз,  Шаҳбоз Умаров ҳам, Жасур Яхшибоев ҳам “Пахтакор” тарбияланувчилари ҳисобланади. Бироқ улар “шерлар”нинг асосий таркибидан ўрин ололмагани боис, профессионал фаолиятини бошқа клубларда давом эттириб келмоқда.

Ҳар икки ҳужумкор футболчи “Пахтакор”ни тарк этганидан Олмалиқда фаолият юритди, 2020 йили эса Беларусь чемпионатига кўчиб ўтиб, “Энергетик-БГУ” шарафини бирга ҳимоя қилди. Ярим мавсумдан кейин уларнинг йўллари айрилди.

Яхшибоев “Шахтёр-Солигорск” сафигаў  ўтиб, Беларусь чемпиони бўлди, кейинчалик “Легия”дан қўним топиб, Польша чемпионлигига сазовор бўлди. Жасур “Шериф” ўйинчиси сифатида Молдова чемпионлигини қўлга киритди. Тирасполликлар билан Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида қатнашиб, Мадридда “Реал” дарвозасига тарихий голни урди.

Шаҳбоз Умаров бир мавсум “Энергетик-БГУ”да ўйнаганидан кейин Беларуснинг энг кучли клуби БАТЭга ўтди. Бироқ бош мураббий билан юзага келган келишмовчилик оқибатида ярим мавсум ўйин амалиётисиз қолган ҳужумкор футболчи 2022 йилнинг ярмида “Ордабаси” таклифини қабул қилди ва шундан бери чимкентликлар учун тўп тепяпти.

photo_2024-02-26_12-22-35

Мана энди Қозоғистон чемпионатининг янги мавсумида Шаҳбоз ва Жасур яна бир жамоа шарафини биргалик ҳимоя қилади. Ҳар икки легионеримиз Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар ҳисобланади.

Файзуллаевни 60 миллион евролик юлдузга тенглаштиришди

Ўзбекистонда яна хорижга кетиши мумкин бўлган ўйинчилар борми?

Ўзбек футболчилари легионерга айланишга тайёр

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!