Ана холос! "Манчестер Сити" АПЛдан четлатилиши мумкин

"Манчестер Сити" 2012/2013 йилги мавсумда ноқонуний равишда 30 миллион фунт олган. Бу ҳақда "The Times" нашри журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, Абу-Дабилик номаълум шахс “шаҳарликлар” ҳисобига ҳар бири 15 миллиондан иккита ўтказма амалга оширган. Тўловлар ҳомийлик тўловлари сифатида амалга оширилди. УЕФАнинг фикрича, булар клуб эгаларининг яширин тўловлари.

Агар Манчестер клубининг айби исботланса, "Манчестер Сити"нинг очколари олиб қўйилиши ёки премьер-лигадан четлатишгача бўлган бир қатор жазолар кутмоқда.

Ўтган мавсумда "Манчестер Сити" АПЛ, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониб, треблни қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!