Ана холос! "Манчестер Сити" хўжайини Суперлигадан жамоа сотиб олди

"Манчестер Сити" хўжайинлари яна бир клубни сотиб олишди.

Берилган маълумотларга кўра “шаҳарликлар”га хўжайинлик қилувчи City Football Group холдинг Ҳиндистон Суперлигасида иштирок этувчи "Мумбаи Сити" жамоасини сотиб олди.

Аниқроғи CFG “Мумбаи Сити”нинг 65% акциясини сотиб олган. Қолган 35%  акция эса жамоанинг аввалги хўжайинларида қолган.

Шундай қилиб City Football Group холдинг ихтиёрида "Манчестер Сити", "Мумбаи Сити", "Нью-Йорк Сити", "Мельбурн Сити", "Йокогама Маринос", "Атлетико Торке", "Жирона" ва "Сычуань Цзюню" клублари жам бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizXudoyberdiyev
28/11/2019 17:30
Sarlavhani o'qib ozimizani "super" ligami debman
&
SHaxbozBekmurodov
28/11/2019 20:18
Hamma uzimizni jamolardan birini uylagan afsus unday emas,hech qisi yuq orzu qilishda davom etamiz.
&
SHaxbozBekmurodov
28/11/2019 20:16
Nasafni sotib olibdimi debman
&
Surxon turon
28/11/2019 16:49
Хе ӯле ӯзимизи супелигами дебман