Ана холос: “Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хагни ҳайдаши кутилмоқда

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Эрик тен Хаг билан ёзда шартнома узайтирилганига қарамай, ундан воз кечиши кутилмоқда.

The Guardian нашрининг ёзишича, нидерландиялик мутахассис жамлоа билан раҳбариятни ҳайратга соладиган натижаларни қўлга кирита бошласа, лавозимидан озод қилинади.

Клуб хўжайинлари жамоанинг ўйин услуби уларни қониқтирмаётганини очиқ айтмоқда. Эрик тен Хаг тарғиб қилаётган ўйин услуби клубнинг футбол департаменти томонидан чуқур таҳлил қилинмоқда.

Манчестерликлар дастлабки учта учрашувдан иккисида мағлуб бўлди. Жамоа атиги иккита тўп киритган ва энг кам гол урган жамоалардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!