Ана холос! “Манчестер Юнайтед” Ҳарри Кейнни оляпти

“Тоттенхэм”нинг энг ёрқин юлдузи Ҳарри Кейн ёзда “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтиши кутилмоқда. Манчестерликлар анчадан бери кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидирмоқда. Кейн эса “Тоттенхэм”дан қудратлироқ клубга ўтиб, совринлар учун курашишни истаяпти.

“Манчестер Юнайтед” бу трансферни ёзда амалга оширмоқчи. Кейн ҳам кетишга тайёр. Бироқ, “Тоттенхэм” раҳбарияти 27 ёшли футболчи учун 100 миллион фунт талаб қилаётгани трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.

Шунга қарамай, манчестерликлар трансфер суммасини пасайтириш учун “Тоттенхэм”га ўз ўйинчиларидан бирини беришга ҳам тайёр.

Ҳарри Кейн жорий мавсумда премьер-лигада 31 та учрашувда 21 та гол урди ва 13 та голли пас узатди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!